ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Украинадаги АҚШ биолабораториялари хавфсизлик мезонларига мос келмаган, эҳтимол, бу аҳоли устидан “жонли тадқиқот” ўтказиш учун атайлаб қилинган бўлган. Бу ҳақда Россия Давлат думаси раиси ўринбосари, Украина ҳудудидаги Америка биолабораториялари фаолиятини текшириш бўйича парламент комиссияси ҳамраиси Ирина Ярова маълум қилди.
“Парламент комиссияси бугун дадил сифатида Украина ҳудудида Пентагон назоратида бўлган биолабораторияларда хавфсизлик мезонларига риоя қилинмаганини келтириши мумкин”, - деди у.
Яроваянинг таъкидлашича, лабораториялар Украина фуқаролари, умуман бутун дунё учун улкан хавф келтириб чиқаради. Шунингдек, лабороаторияларда нафақат хавфли вируслар, патогенлар билан ишлар олиб борилган, балки маълумотлар сизиб чиқиши ҳолати кузатилган.
"Шу сабабли Украинада эпидемия кўпайган бўлиши ҳам мумкин. Эҳтимол, ушбу лабораторияларни яратганлар уларнинг тегишли даражада ҳимояланмаганидан нафақат коррупцион жиҳатлардан, балки у ерда жонли тажрибалар ўтказиш - аҳолининг қандай муносабат билдириши, ўлим ҳолати ва оқибатлари қандай бўлишидан манфаатдор бўлишган”, - дейди Ирина Ярова.