ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. АҚШ Украинадаги биологик фаолияти тинчлик йўлида бўлганини таъкидлаб, ўзини оқламоқчи, бироқ бунинг исботи йўқ, дейди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Унинг сўзларига кўра, Донбасснинг озод этилган ҳудудларидаги ҳарбий биологик лабораторияларда махсус операция кучлари томонидан аниқланган “топилмалар” Биологик ва токсик қуроллар бўйича Конвенциянинг тўғридан-тўғри бузилганига ишора қилади.
“Биз Вашингтон ва БМТ Хавфсизлик Кенгашига керакли ҳужжатларни тақдим этганмиз. Конвенцияга мувофиқ, тушунтиришларни олиш ишлари бошланди. Фактлар бўлишига қарамай, Америка маъмурияти Украинадаги барча биологик тадқиқотлар фақат тинчлик хусусиятига эга эканини таъкидлаб, ўзини оқламоқчи бўлмоқда. Бироқ бунга уларнинг ҳеч қандай исбот-далили йўқ”,- дейди Лавров ўзининг “Изветия”да эълон қилинган мақоласида.