ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Тошкентдаги “Юнусобод" спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилиги бошланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
21 мамлакатдан ташриф буюрган полвонлар 25 июлга қадар Осиё чемпионлиги учун баҳс олиб боришади.
Жўрабек Зоиров ва Нурилло Тоғаев мураббийлигидаги Ўзбекистон жамоаси мусобақада деярли ҳар бир вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб боради. Чемпионатнинг биринчи кунида ўсмир йигитлар ўртасида -49, қизлар тоифасида -40 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.