Ўзбекистон иштирокидаги темир йўли лойиҳаси ЕОИИ устувор йўналишлари рўйхатига киритилди

ЕОИИга аъзо давлатларнинг транспорт соҳасидаги устувор интеграциявий инфратузилма лойиҳалари рўйхати тўғрисида”ги фармойиши лойиҳаси тасдиқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилиши лойиҳаси Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) устувор йўналишлари рўйхатига киритилди.
Беларуснинг Витебск шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Кенгашининг навбатдаги йиғилишида Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг “ЕОИИга аъзо давлатларнинг транспорт соҳасидаги устувор интеграциявий инфратузилма лойиҳалари рўйхати тўғрисида”ги фармойиши лойиҳаси тасдиқланди.
“Мазкур рўйхатга Қирғизистоннинг 2 та лойиҳа киритилди: “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши” ва “Лугавая-Балиқчи темир йўл участкасини электрлаштириш”, - дейилади Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси сайтидаги хабарда.
Аввалроқ Бишкек Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон йўналиши бўйича темир йўл қурилишини жорий йил кузида бошлашни режалаштирилгани хабар қилинган эди.
2019 йилда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича техник-иқтисодий асос тайёрланган эди. Россия техник-иқтисодий асосни тайёрлаш учун 200 миллион рубль ажратган.