ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. МДҲ мамлакатлари ичида ўтган 5 йил давомида гидроэнергетика соҳасида янги ГЭСларни фойлаланишга топшириш бўйича Ўзбекистон етакчи ўринни эгалламоқда. Бу ҳақда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълумотларга кўра, сўнгги беш йил ичида Россияда жами 6 та, Тожикистонда 1 та, Қозоғистонда 3 та, Озарбайжонда 5 та, Беларусда 2 та янги ГЭСлар ишга туширилган. Украина, Молдова, Грузия, Қирғизистонда янги ГЭСлар ишга туширилмаган.
“Мамлакатимизнинг эса, бу борада юқори кўрсаткични қайд этгани сир эмас. Ўтган 5 йиллик қисқа давр мобайнида 11 та янги ГЭС қуриб фойдаланишга топширилган бўлса, 9 та ГЭС модернизация қилиниб, янги қувватларда ишга туширилди”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда қабул қилинган дастурга кўра, Ўзбекистонда 2022-2026 йиллар давомида бир неча ўрта ва кичик ГЭСлар қурилади. Улар орасида 400 МВт қувватли Пском ГЭСи энг йириги бўлади. Шунингдек, 7 та 170 МВтли ГЭСлар, 12 та 150 МВт қувватли ГЭСлар қурилиши режалаштирилган.