ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Афғонистондан мамлакат ҳудудига такроран ракета ҳужуми уюштирилганини рад этди
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига учинчи марта ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
“Мазкур мазмунда тарқатилаётган хабарлар ёлғон бўлиб, мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегараси Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан тўлиқ назорат қилинмоқда, вазият барқарор”, - дейилган вазирлик расмий хабарида.
Вазирлик фуқаролардан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликлари ва расмий манбаларга таянишларини сўраб қолган.