ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. “Тошкент-Сеул- Тошкент” авиақатновлари учун багаж меъёри оширилди. Бу ҳақида Uzbekistan Airways маълум қилди.
Айтилишича, энди йўловчиларга фақат эконом-класс учун багаж миқдори, авиачиптада кўрсатилган меъёрдан қатъий назар ҳеч қандай қўшимча тўловсиз оширилади.
“Йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида Y- ва B - тарифлари ҳар бири 23 кг/158 см гача бўлган 2 та багажга оширилади”, дейилади хабарда.
Гуруҳ бўлиб олинган тарифда, шунингдек, бизнес-класс тарифларида юк ташиш меъёрлари эса ўзгаришсиз қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways “Тошкент-Сеул-Тошкент” халқаро йўналиши бўйича парвозлар сонини кўпайтирмоқда. 1 августдан бошлаб Тошкентдан Сеулга 5 марта – душанба, сешанба, пайшанба, жума ва якшанба кунлари парвоз қилиш мумкин бўлади.