ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Президент фармони билан Сардор Умурзаков Ўзбекистон Республикаси президенти администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди.
Эндиликда Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон президенти Администрациясига раҳбарлик қилади.
Шу муносабат билан у Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, 8 июль куни президент фармонига мувофиқ Зайнилобиддин Низомиддинов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси президенти администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилганди.