Рогозин “Роскосмос” раҳбарлигидан кетди

Владимир Путин Дмитрий Рогозинни “Роскосмос” раҳбари лавозимидан озод қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Дмитрий Рогозинни “Роскосмос” раҳбари лавозимидан озод қилди.
Фармон матни Кремль расмий сайтида эълон қилинди.

“Дмитрий Олегович Рогозин “Роскосмос” давлат космик корпорацияси бош директори лавозимидан озод қилинсин”, - дейилган ҳужжатда.

Рогозиннинг ўрнини бош вазирнинг космик ва ҳарбий-саноат комплекси бўйича собиқ ўринбосари Юрий Борисов эгаллади.
Рогозин компанияни 2018 йилнинг май ойидан бери бошқариб келмоқда. Бунгача у ҳукумат раҳбарининг мудофаа саноати бўйича ўринбосари бўлган.