Рики Мартин жияни билан жинсий алоқа қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин

Хонанда Рики Мартин жияни билан жинсий алоқа қилгани учун 50 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Sputnik
Пуэрто-риканлик қўшиқчи Рики Мартин жияни билан ишқий муносабатда бўлганлиги, оилада зўравонлик ҳолати бўйича ариза асосида тергов иши очилган.
Бу ҳақда Marca нашри хабар қилди.
Жабрланувчининг сўзларига кўра, Рики Мартин 7 ой давомида жисмоний ва руҳий тажовузкорлик қилган. Аризачи унинг жияни эканлигини ҳисобга олган ҳолда артист бутунлай бошқача - 50 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Энрике Мартин Моралес - Рики Мартин тахаллуси билан машҳур бўлга, 1990-йилларда машҳур бўлган пуэрто-риканлик қўшиқчи ва актёр.
Етти карра Грэмми совриндори, Испания фуқаролигига эга, 2017 йилдан бери бир жинсли никоҳда бўлиб, 4 нафар суррогат фарзандни тарбияламоқда.