ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Фавқулотда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилар Сирдарёда чўкаётган болани қутқариб қолишди.
Айтилишича, 15 июль куни Янгиер шаҳар "Жанубий Мирзачўл" каналига 13 ёшли бола ўз эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетди.
Бу ҳақида вилоят ФВБ марказий-диспетчерлик хизматига соат 19:45 да мурожаат келиб тушган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВБ қутқарувчилари ва ИИБ ходимлари етиб борган.
Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида вояга етмаган бола ФВБ қутқарувчилари томонидан соғ-омон сувдан олиб чиқилди. Қутқарувчилар унга психологик ёрдам ҳам кўрсатишган.
ФВВ барча ота-оналардан фарзандларини қаровсиз қолдирмасликлари ва белгиланмаган жойларда чўмилишларига рухсат бермасликларини сўрамоқда.