Фарғона вилоятидаги дарёларда сув тошқини юзага келиши мумкин

Сув тошқин ҳодисасига тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат сабаб бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, сув тошқин ҳодисалари 18-24 июль кунлари Шохимардон, Исфайрамсой ва Сўх дарёларида кузатилиши мумкин.
“Сув тошқин ҳодисасига тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат сабаб бўлади”, дейилади хабарда.
Ўзгидромет тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўради.