ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддатини 1 августгача узайтирди. Бу ҳақида Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.
Қайд этилишича, қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилганидан сўнг бугунга қадар 85 минга яқин таклифлар келиб тушган.
Қонунчилик палатаси депутати Жаҳонгир Шириновнинг сўзларига кўра, сўнги кунларда таклифларнинг келиб тушиш динамикаси кескин ортган.
Келиб тушган таклифлар сони:
Муқаддима- 32 та
1- йўналиш Асосий принциплар- 1142 та
2- йўналиш Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари- 2641 та
3- йўналиш Жамият ва шахс - 637 та
4- йўналиш Маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши -39 минг14 та
5 -йўналиш Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши -24 минг 427 та
6 -йўналиш Конституцияга ўзгартириш киритиш тартиби -2767 та
“Бу ўз навбатида Конституциявий қонун лойиҳасини халқ билан яна бир бор бамаслаҳат муҳокама қилиб, берилган таклиф ва мулоҳазаларнинг барчасини тизимли равишда таҳлил қилиш имконини яратади”, дейди Жаҳонгир Ширинов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ умумхалқ муҳокамасига қўйилган Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси муддати 15 июлга қадар узайтирилганди.