Киев режими Северскдан қўшинларни босқичма-босқич олиб чиқишга қарор қилди, бу ҳақда Луганск Халқ Республикаси халқ милицияси зобити Андрей Марочко ўзининг Telegram-каналидаёзди.
"Украина қўмондонлиги ўз бўлинмаларини Северск аҳоли пунктидан босқичма-босқич олиб чиқиб кетиш тўғрисида қарор қабул қилди. Жанговар буйруққа кўра, позициялар яширинча қолдириб,кичик гуруҳлар бўлибчекиниши керак", - деб ёзади у.
Бир кун олдин ДХР раҳбари Денис Пушилин Северск оператив қуршовда эканини айтди. Республика ахборот вазирининг биринчи ўринбосари Даниил Безсоновнинг сўзларига кра, ҳозирда ДХР блинмалари шаҳарнинг шарқий туманларини тозалаш ишларини олиб бормоқда, бироқ қаршилик марказлари ҳамон сақланиб қолган.
Северск Лисичанскдан деярли 30 километр ғарбда жойлашган. Шаҳар учун жанглар 3 июлдан бери давом этмоқда.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда.
Владимир Путин унинг вазифасини "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳрирланиш ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атади. Президентнинг сўзларига кўра, операциядан асосий мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Россия армияси ДХР ва ЛХР кучлари билан биргаликда Луганск Халқ Республикаси ва Донетскнинг муҳим қисмини тўлиқ озод қилди.