ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Массачусетс технология университети астрономлари коинотдан ноодатий FRB радио сигналини аниқлашди. Бу ҳақида “Gazeta.ru” Nature журналига таяниб хабар берди.
FRB - келиб чиқиши номаълум астрофизик радиотўлқинларининг жуда кучли портлаши, одатда бир неча миллисекунддан ошмайди.
Бироқ, олимлар томонидан қайд этилган FRB 20191221А сигнали уч сониягача давом этган.
Радио тўлқинларининг ҳар 0,2 сонияда портлашлари - унинг энг давомийлиги ва тез-тез такрорланишини таъминлайди
Олимлар бундай сигнални нима чиқараётганини аниқлашгани йўқ.
Эҳтимол, у нейтрон юлдузидан - радиопульсар ёки магнетардан келиб чиқиши мумкин.
Астрономларнинг фикрича, бу сигнал коинотнинг кенгайиш тезлигини ўлчаш учун ишлатилиши мумкин.