Тошкентдаги Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

14 июль куни соат 21:00 дан 15 июль соат 07:00 га қадар Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. 14 июль куни Тошкент шаҳридаги Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Аҳмад Дониш кўчасида (янги Динамо дўкони) янги ер усти пиёдалар ўтиш йўли қурилмоқда.
Шунинг учун, 14 июль куни соат 21:00 дан 15 июль соат 07:00 га қадар шу кўчанинг "Султон" ресторанидан автомобиль кўпригигача бўлган қисми транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
Карта перекрытого участка улицы Ахмада Дониша (новый магазин "Динамо") от ресторана "Султан" до автомобильного моста в Ташкенте.
“Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, - дейилади хабарда.