Путинда муаммо пайдо бўлди: Ғарбда унга рақиб қолмади

Кечадан олдин куни Японияда собиқ бош вазир Абэни дафн этишди, Британиялик консерваторлар янги етакчини сайлаш жараёнларини бошлаб юборишди.
Sputnik
Борис Жонсоннинг истеъфоси ва Абэнинг ўлими Ғарбнинг- бизнинг асосий геосиёсий душманимизнинг энг муҳим муаммоларини белгилаб берди. Етакчилик инқирози ҳақида сўз кетмоқда. Агар шахс аҳамияти оддий вақтда ҳам муҳим бўлса, ҳозирги оловли, кескин ўзгаришларга бой давр ҳақида нима дейиш мумкин?
Жонсон ва Абэ нафақат обрўли, балки ўз мамлакатларининг энг кучли етакчилари эди. Бундан ташқари, Буюк Британия ва Япония нафақат “Катта еттиталик” аъзоси, балки глобал даражадаги муҳим ўйинчилар ҳисобланишади (ўша “Катта еттиталик”ка аъзо бўлган Канада ва Италия ҳақида нима дейиш мумкин ўзи?).
Абэ мамлакатни бошқараётгани йўқ эди, бироқ у ҳукмрон Либерал-демократик партиянинг раҳбари эди. Ва бу ҳамда тажрибаси, шахсий намунаси билан у Япония сиёсатида биринчи рақамли шахс эди. Ўз мамлакати сиёсатига улкан (ва барчани ортда қолдирадиган) таъсир ўтказиш учун унга яна бир бор бош вазир ўрнини эгаллаш шарт эмас эди.
Жонсон- шунчаки энг ёрқин ва ақлли британиялик сиёсатчи эмас, балки энг амбициялари катта раҳбар эди. Афтидан у яна Даунинг стритга қайтиши мумкин, аммо бир қанча муддат у ҳеч қандай таъсир ўтказа олмайди ва ҳаммасини четдан томоша қилишига тўғри келади.
Гарчи Абэ битта фанатик томонидан ўлдирилган, Жонсон эса ҳукумат ва партиядаги ўз сафдошларининг норозилиги натижасида истеъфога чиққан бўлсада, уларда умумий бир нимадир бордек: яъни энг кучли лидерлар четлаштирилди. Тўғри, бу икки монархия мамлакати бир кишилик кучли бошқарув тизимига кирмайди, аммо бу дегани қудратли фигуралар бўлмаслигини англатмайди ҳам. Боз устига, такрорлаймиз, инқирозли даврда- Ғарб мамлакатлари учун ҳам, бутун дунё учун ҳам инқирозли пайтда.
Балки Жонсоннинг кетиши ва Абэнинг ўлдирилиши тарихий тасодиф эмасдир? Яъни шундай маънодаки, улар бутун бошли даврнинг якунлаганини - ғарбнинг ҳукмронлиги тугагани билдиради. Йигирма тўртинчи февраль куни Ғарб эрасига узил-кесил нуқта қўйилган эди. Ва “Катта еттиталик” мамлакатларининг реакцияси буни тасдиқлади. Тўғрироғи, реакция эмас, балки Ғарбнинг Россияни жазолаш ва яккалашга қаратилган уринишлари унинг ўзига зарба бўлиб қайтди.
Масала шунчаки ғарбий бўлмаган дунёнинг Ғарб томонида туришдан бош тортганида эмас (гарчи унинг санкцияларига тушишни истамасада), балки санкцияларнинг ўзи ғарб мамлакатлари раҳбарларига бумеранг бўлиб қайтганида.
“Еттиталик”ни ҳар бир мамлакатларининг ички сиёсатларида қийинчиликлар бўлгани, энергия инқирози эса алангага мой сепгани тушунарли. Аммо, беш ой ўтмасдан туриб кўплаб Ғарб мамлакатлари ҳукуматларида катта муаммолар юзага келганини сезмасдан бўлмас.
Байденнинг рейтинги 30% гача тушиб кетди- ва бу ҳукмрон демократларнинг ноябрда бўладиган оралиқ сайловларда мағлубиятини, яъни Оқ уй - Конгресс даражасида партиявий икки томонлама ҳокимият ва зиддиятнинг ўрнатилишини кафолатлайди.
Эммануэль Макрон президентлик сайловларида ғолиб, бироқ парламент сайловларида мағлуб бўлди- ва энди унинг ҳукумати парламентдаги кўпчиликка таяна олмайди.
Италиядаги ҳукмрон коалициянинг асосий партияси ҳам бўлинди- ташқи ишлар вазири Ди Майо ўзи билан парламентнинг яна олтмишта депутатларини олиб “Беш юлдуз”ни тарк этди. Гарчи Контининг ҳукуматига ҳали ҳеч нарса хавф солмаётган бўлсада, Украинага қурол-яроқ етказиб бериш масаласи бўлинишга олиб келди.
Худди шу муаммо немис кабинетининг ҳам тинчини бузган- ваҳоланки ХДИ нинг янги раҳбари Фридриҳ Мерц бошчилигидаги мухолифат қурол етказиб беришда сусткашлик учун омма олдида ҳужум қилсада, канцлер Шольц “светафор” коалициясининг хавфсизлиги ҳақида хавотир олиши керак. “Яшиллар” Украинани кўпроқ қўллаб -қувватлаш кайфиятида, либерал демократлар эса тоза энергияга ўтиш билан ўз иштиёқини совутмоқчи- ахир Россия газини етказиш билан шундай инқироз бўлаётган экан, “ифлос” ёқилғидан воз кечишни кечиктириш мумкин.
Британия ҳукуматидаги инқироз Жонсоннинг кетиши билан бартараф бўлиб қолмайди- аксинча, навбатдаги парламент сайловларига қолган икки йил ичида ҳатто эски италян-япон услубидаги бош вазирларининг беқарорлигини кутиш мумкин.
Яъни, демак, “Еттиталик”нинг энг муҳим мамлакатлари аҳволи (Канада бош вазири Трюдонинг рейтинги ҳам ошиб-тошиб кетаётгани йўқ) лиқиллаб қолди- ва Украина учун жанг бунда сезиларли аҳамиятга эга бўлди. Жангнинг ўзи эмас, балки унинг оқибатлари. Аммо биз учун муҳими битта: бу уларнинг Украинаги позициясига қандай таъсир қилади? Улар Россияни мағлуб этишга умид қилиб Украинага қуроллар етказиб беришни давом эттирадими ёки ички сиёсий тенденциялар уларни анча эҳтиёткор бўлишга мажбур қиладими?
Жавоб- йўқ. Чунки биз у томондан кучли ўйинчиларни кўрмаяпмиз. Тўғри, ҳамма ғарб етакчилари ҳам Россия устидан ғалабани талаб қилаётгани йўқ. Бу англосаксонлар, яъни, Америка, Буюк Британия ва Канаданинг позицияси. Байден ва Жонсоннинг шахсий хусусиятлари бунда муҳим ролни ўйнаётгани йўқ. Аксарият “истиблишмент” мана шундай “жанговар позицияли” кайфиятда. Европа лидерлари, Макрон, Шольц Драгилар эса- “ғалабагача уруш қилиш” ва эскалацияни сўзда қўллаб-қувватламайди, аммо амал қилишга келганда англо-саксонларнинг айтганидан чиқмайди. Қаршилик кўрсатишади, секин ҳаракат қилишади, бироқ, англо-сакслар томонидан чизилган - Россия билан стратегик келишмаслик “Европа йўли”дан боришади. Ҳар ойда Европа Украина урушига кўпроқ жалб қилинмоқда, шу тариқа мамлакатимиз билан нафақат қисқа муддатда, балки ўрта муддатли яқин келажакда ҳам муносабатларни тиклаш имкониятини ёпмоқда.
Бу натижада Украинанинг ўзини ҳам, Россия билан муносабатларни ҳам йўқотадиган Европа учун тарихий танлов. Аммо буни ким қилди? Олаф Шольц? Марио Драги? Эммануэль Макрон? Бу фигуралар кўлами Европа қаршисида турган таҳдидларга тўғри келмайди, чунки улар англо-саксонларнинг европаликлар ҳисобига Россияга қарши ўйинида ҳеч нарса қўя олмайдилар. Гарчи улар ўзларининг ички сиёсий позицияларини қурбон қилишга мажбур бўлишса ҳам, қандай тарихий истиқбол ҳақида гапириш мумкин?!
Айнан бу етакчилик инқирози - миллий элиталарнинг кучсизлигидир. Гап Эммануэль Макроннинг ўрнида де Голль бўлганда ҳаммаси бошқача бўлишида эмас. Масала Ғарбий Европа мамлакатлари етакчилари орасида ҳеч бўлмаса Виктор Орбанга ўхшаган етакчиларнинг топилмаганида. Яъни ўз халқи ва давлати манфаатларини катта шеригининг геосиёсий ўйинларидан юқори қўювчи одам топилмаганида. Тўғри, Орбанга осонроқ- у фақат ўз Венгрияси учун жавоб беради, Макрон, Шольц ва Драги эса ўзларини бутун Европа учун жавобгар деб билишади. Шундай Еропаки, у ерда ошкора русофоб лоббилар бор (ва бу нафақат поляклар, балки англо-саксонлар томонидан тарбияланган Евроатлантика амалдорлари ва сиёсатчилари). Аммо шахслар масштаби ҳеч нимани ҳал қилмайди. Макрон ва Шольц ўз мамлакати учун жавоб бера олмаганда, бутун Европа учун жавобгар эканликлари тушунарсиз.
Йўқ, албатта улар буни ҳис қилишади, айтишадики, ахир улар битта раҳбар эмас- коллектив раҳбарият, парламент, умуман демократик сайловлар, ҳукумат ўзгариши. Шундай қилиб доимо коалициялар яратиш, айланиб юриш, ўртача арифметик қийматни излаш керак- авторитар диктаторлар каби эмас. Шундай қилиб, масъулият хиралашиб, сиёсий лидерлар кичрайиб бормоқда.
Бироқ, буларнинг ҳаммаси уйдирма ва баҳоналар- ҳокимиятни ташкил этишнинг шундай тизими Ғарбда юз йилдан ортиқ вақтдан буён бор. Салбий танлов XIX асрда ҳам, XX асрда ҳам бўлган. Аммо инқироз йилларида у деярли ҳар доим кучли шахсларни чўққига олиб чиқди, чунки томошага вақт йўқ, ватанни қутқариш керак. Ҳозир эса бу йўқ- на Европа давлатлари даражасида, на ҳаттоки умумевропа даражасида. Мана шу инқироз йўқлигини билдирадими?
Йўқ, у бор. Шунчаки у анча чуқур, буни ғарб элитаси тушунишга қодир эмас. Уларнинг кўп асрлик кучи ва глобал таъсири уларга шафқатсиз ҳазил қилди: улар ҳар доим дунёни бошқариб боришларига ишонтиришди, шунинг учун ташаббусни йўқотганда ҳам, ғарбий бўлмаган дунёдан Ғарбга бўлган ишончни (ва қарамликнинг камайишини) йўқотиб қўйишди. Ва ҳатто ўз даражасининг умумий пасайиши - адекватлилик ва пассионарликни ҳам. Буларнинг барчаси умумий инқирозга, яъни глобаллашувнинг англо-саксон моделининг қулашига қўшилса, биз ҳозир нимага эгамиз: ҳақиқатан ҳам Путиннинг Ғарбда гаплашадиган ҳеч кими йўқ. Абэ ўлдирилди, Жонсонни (у қанчалик Путиннинг душмани бўлмасин) олиб ташлашди.
Ярим асрдан бери жаҳон сиёсатига аралашиб келаётган ягона профессионал ғарб етакчиси Жо Байден янги геосиёсий ҳақиқатни қабул қила олмайди. Бундан ташқари, у ҳозир жуда зўр аҳволда эмас. Ва асосийси ўз пойдевори остида ёнаётган пилик билан яшаётган (ва буни биладиган) мамлакатни бошқаряпти. Қолган ғарб етакчилари эса ўн йилликлардан буён ўйламай қўйган- аниқроғи, бундай даврлар учун ўз масъулиятини ҳис қилишмайди. Шунинг учун Путин Си Цзиньпинь, Моди, Эрдоған, раҳбар Хумайний билан гаплашади. Бу ерда гап уларнинг ҳокимиятда бўлиши ёки бўлмаслигида эмас, балки муаммоларни тушуниш даражаси, тарихий масъулият ҳиссида. Ва албатта шахс масштабида ҳам гап кўп.