ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Чоршанба куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов ва Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар бўлажак турли даражадаги икки ва кўп томонлама учрашувларга тайёргарлик кўриш борасида кенг қамровли ва пухта ишларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.