Ғарб Путиннинг шартларини қабул қилмаса, ҳаммани дўзах кутмоқда - Вучич

Владимир Путиннинг Украина бўйича таклифларига қулоқ солмаса, дунёда жаҳаннам бошланади - Сербия президенти.
Sputnik
Агар дунё етакчилари Россия етакчиси Владимир Путиннинг Украина бўйича таклифларига қулоқ солмаса, дунёда жаҳаннам бошланади, деди Сербия президенти Александр Вучич.
"Мен бизни нима кутаётганини биламан. Владимир Путин Северск, Бахмут ва Соледарда, кейин иккинчи қаторда: Славянск - Краматорск - Авдеевкада ишини тугатиши биланоқ ундан таклиф бўлади. Агар улар уни қабул қилмасалар, улар эса уни қабул қилмоқчи эмас, биз дўзахга тушамиз”, - деди Вучич.
У қандай таклиф бўлиши ҳақида аниқлик киритмади.
Аввалроқ Сербия президенти Украинадаги можаронинг каттароқ жанжалга ўтишидан хавотирлар ҳақида гапирганди.
"Ҳозир бутун Ғарб дунёси украиналиклар орқали Россия билан жанг қилмоқда, ҳозирги қуролли можарони деярли дунё миқёсида дейиш мумкин", - дея қўшимча қилди Вучич.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда.
Владимир Путин унинг вазифасини "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳрирланиш ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атади. Президентнинг сўзларига кўра, операциядан асосий мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.