Тошкентда “Китобхон оила” ҳайкали очилди – фото

Тошкент шаҳрида жойлашган Космонавтлар сайлгоҳида “Китобхон оила” ҳайкали очилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Кеча, 12 июль куни Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган Космонавтлар сайлгоҳида ички ишлар ходимларининг “Китобхон оила” тасвирланган ҳайкалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, тадбирда Ички ишлар вазирлигининг масъуллари, туман ҳокимлиги масъуллари, республика маънавият ва маърифат маркази раиси, ички ишлар ходимлари, таниқли ёзувчи ва шоирлар, масъул раҳбарлар иштирок этган.
“Космонавтлар сайлгоҳида ёшларимиз ва фуқаролар учун сайр қилишлари, боғ бўйлаб ўрнатилган ўриндиқларга ўтириб китоб мутолаа қилишлари учун барча имкониятлар яратиб берилган”, - дейилади хабарда.
1 / 3

Тошкентда “Китобхон оила” ҳайкали очилди

2 / 3

Тошкентда “Китобхон оила” ҳайкали очилди

3 / 3

Тошкентда “Китобхон оила” ҳайкали очилди