Тошкентда электросамокат иштирокидаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди

27 ёшли фуқаро электросамокатда ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида электросамокат иштирокидаги ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 5 июль куни куни тахминан соат 01:55 ларда тумандаги Қоратош кўчасида рўй берган. 27 ёшли фуқаро С.В. электросамокатда ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Бунинг натижасида йўлдан чиқиб, ариққа тушиб кетган.
ЙТҲ оқибатида электросамокат ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган муолажаларига қарамай у 11 июль куни вафот этган.
Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.