Махсус иқтисодий зона иштирокчиларининг айримлари фойда солиғидан озод қилинди

Солиқ кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, 15 млн доллар ва ундан кўп инвестициялар учун –10 йил муддатга фойда солиғидан озод қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз бериш муддатлари белгиланди. Президент имзолаган ЎРҚ–783-сонли қонун билан Солиқ кодексига қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз бериш муддатлари белгиланди.
Имтиёз муддати инвестиция ҳажмига қараб қуйидагича этиб берлгиланди:
3 млн доллардан – 5 млн долларгача инвестиция учун – 3 йил;
5 млн доллардан – 15 млн долларгача инвестиция учун – 5 йил;
15 млн доллар ва ундан кўп инвестициялар учун –10 йил муддатга фойда солиғидан озод қилинади.
Мазкур муддатлар ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан ҳисобланади.