ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Украина Қуролли кучлари Херсон вилоятидаги Новая Каховка шаҳрини ўққа тутишди.
Каховка тумани ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари Владимир Леонтьевнинг маълум қилишича, бунинг оқибатида 80 киши жабрланган, 5 киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, 7 киши бедарак йўқолган. Ҳозир уларни вайроналар остидан қидиришмоқда.
Леонтьев УҚКнинг Новая Каховкага қилган ҳужумини теракт деб атаган. Ҳалок бўлганларнинг оилаларига 2 миллион рублдан пул тўланади.
Украина ҳарбийлари 11 июль куни кечқурун Новая Каховкага зарба беришди. Бу минерал ўғитлари бўлган омборларнинг портлашига ва вайрон бўлишига олиб келган. Касалхона, уй-жойлар ва шаҳар инфратузилмасига шикаст етган. Херсон вилояти ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусовнинг РИА Новостига маълум қилишича, ракета зарбаси Американинг HIMARS тизими орқали берилган.
Россия махсус операция давомида Украинанинг Херсон вилояти 15 март куни тўлиқ россиялик ҳарбийлар назорати остига ўтган эди.