Россияда маймун чечаги билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилди

Касаллик Европадан келган йигитда қайд этилган. Унинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Россияда маймун чечагига чалинишнинг илк ҳолати тасдиқланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Касаллик Европа сафаридан қайтган ва ўзига хос тошма билан тиббий муассасага мурожаат қилган йигитда аниқланган”, - дейилади хабарда.
Аниқлик киритишича, касаллик енгил кечмоқда ва беморнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ. У яккаланган ва юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда маймун чечаги касаллиги қайд этилмаган. Касалликнинг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида “Маймун чечаги услубий қўлланмаси” лойиҳаси тайёрланган. Республика чегара-божхона постларида санитария-карантин пунктларининг иш фаолияти кучайтирилган.