ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин келаси ҳафта Эронга ташриф буюради. У ерда, жумладан, Эрон ва Туркия президентлари Иброҳим Раисий ва Режеп Таййип Эрдоған билан учрашади. Бу ҳақда Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Ҳа, биз буни тасдиқлашимиз мумкин. Ҳақиқатдан президентнинг Теҳронга сафарига ҳозирлик кўрилмоқда. У ерда Остона жараёни кафолат давлатлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади”, - деди Кремль вакили ва ташриф 19 июль куни амалга оширилишига аниқлик киритиб ўтди. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Песков Путиннинг Эрон ва Туркия президентлари билан учрашуви бўлиб ўтишини қўшимча қилди.
“Уч томонлама учрашувдан ташқари, табиийки, икки томонлама учрашувлар ҳам бўлиб ўтади. Кеча биз Путин ва Эрдоған ўртасида олий даражадаги мулоқотлар бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилган эдик. Бу учрашув айнан ўша ерда ўтказилади”, - деди у.