Ўзбекистонда репетиторлик нархлари ошди

Ўзбекистонда репетиторлик нархлари бир ойда ўртача 0,4 фоизга ошди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 2022 йилнинг июнь ойида репетиторлик нархлари май ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 0,4 фоизга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, репетиторлик нархлари йил бошидан буён ўртача 2,8 фоизга ошгани кузатилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан, яъни бир йилда ўртача 9,4 фоизга қимматлашган.