Ўзбекистон доимий аҳолиси сони неча кишига етди

Статқўм маълумотларига кўра, 1 июль ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 35,6 млн кишини ташкил этган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 1 июль ҳолатига кўра 35 603 443 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Аёллар сони 17 690 386 кишига, эркаклар сони 17 913 057 кишига тенг бўлган.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 222 671 нафарга кўп.
Эслатиб ўтамиз, апрел ойида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35,4 млн кишига етгани хабар қилинган эди.