ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Кеча, 11 июл куни Михаил Мясникович бошчилигида Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб хабар берди ЕИК матбуот хизмати.
Ташриф доирасида Мясникович президент Шавкат Мирзиёев, шунингдек, бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов билан учрашув ўтказиш режалаштирилган.
Учрашувлар давомида томонлар ЕОИИ ва Ўзбекистоннинг иттифоқда кузатувчи - давлат сифатида ўзаро ҳамкорлигини оширишга қаратилган қатор ҳужжатларни имзолаш режалаштирилмоқда.
Бугунги кунда ЕОИИ бешта давлатни ўз ичига олади: Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия.
Ўзбекистон, Молдова ва Куба кузатувчи - давлат мақомида. Ўзбекистон ташкилотга тўлиқ аъзо бўлиш имкониятини кўриб чиқмоқда.