8 июль куни Нара шаҳрида Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэга суиқад уюштирилди. 41 ёшли Тэцуя Ямагами нутқ сўзлаётган сиёсатчининг ортидан келиб, унга қўлбола ўқотар қурол ҳужум қилди.
Абэ қутқарув вертолётида шифохонага етказилди, бироқ у ерда сиёсатчи ҳаётдан кўз юмди.
Синдзо Абэ 67 ёшда эди. У 2020 йил сентябрида бош вазирлик лавозимини ўз ихтиёри билан тарк этди. У вазирлар маҳкамасига 3188 кун раҳбарлик қилди - бу Япониянинг урушдан кейинги тарихидаги ўзидан олдинги президентлар орасида энг узун давр бўлди.