Тожикистонлик футболчи Эҳсони Паншанбе “Навбаҳор” клубидан кетди

Тожикистонлик футболчи Эҳсони Паншанбе Эронга йўл олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. "Навбаҳор" клуби Эҳсони Паншанбе жамоадан кетганини маълум қилди.
Тожикистонлик 23 ёшли ярим ҳимоячиси фаолиятини Эроннинг "Зобаҳан" клубида давом эттиради.
Паншанбе "Навбаҳор" таркибига 2020 йил 2-даврасида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубидан келиб қўшилганди.
У Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларида "лочинлар" таркибида 43 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 2 та гол уриб, 2 та голга ассистентлик қилди.
Эҳсони 2022 йилги мавсумда 7 та ўйинда майдонга тушди.
"Навбаҳор" 1-турдан кейин 25 очко билан 1-ўринда бормоқда.