Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Северодонецкка киришдаги стела Россия байроғи рангларига бўялди – видео

ЛХРда озод қилинган шаҳарга киришдаги “Северодонецк” стеласи Россия байроғи рангларига бўялди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Луганск халқ республикасида озод қилинган шаҳарга киришдаги “Северодонецк” стеласи Россия байроғи рангларига бўялди, деб хабар қилмоқда РИА Новости мухбири.
“Узоқ кутдик, жуда узоқ кутдик. Ва мана Худога шукур, ниҳоят бу кунлар етиб келди. Ниҳоят Севередонецк ҳамиша бўлган, бор ва бўладиган рангларга бўялди. Ҳамма халоскорларга раҳмат”, - деди Северодонецк шаҳрида яшовчи, Афғонистондаги уруш фахрийси Сергей.
У Северодонецк аҳолиси шаҳар тез орада қайта тикланиши ва яна гўзал шаҳарга айланишига умид қилишларини таъкидлади.
“Биз нафақат ўз номимиз, балки бу ерда қолган, Украина артиллерияси оловлари остида бўлган, буларнинг барига дош берган Севередонецк шаҳрининг деярли барча аҳолиси номидан айтамиз”, - деди Сергей.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган. 3 июль куни Луганск халқ республикаси тўлиқ озод қилинди.