Ўзбекистонда коронавирус билан кассалланиш сони бироз камайди

Кеча аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг энг кўпи Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида қайд этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Кеча, 10 июль куни, Ўзбекистонда 83 нафар кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кеча аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг энг кўпи Тошкент шаҳри (17 та), Самарқанд (10 та) ва Фарғона вилоятларида (7 та) қайд этилган. Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида 6 тадан, Жиззах вилояти ва Қорақалпоғистонда 5 тадан, Бухоро, Навоий ва Сирдарё вилоятларида 4 тадан, Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятиларида 3 тадан янги ҳолатлар аниқланган.
Шу тариқа, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 241 738 нафарни ташкил этмоқда.
Мамлакатдан ковиддан соғайганлар жами 238 689 (+58) нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 9 июль куни 89 киши, 8 июлда 98 киши, 7 июлда 91 кишининг коронавирусга топширган тести мусбат чиққан эди.