Навоийда қўйлар бўғизлаб кетилаётгани ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирилди

Хатирчи туманида фуқароларга тегишли бўлган қўй-эчкиларга шоқол (чиябўри) ҳужум қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 30 бошдан зиёд қўйни номаълум ҳайвон бўғизлаб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Экология бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Хабарда ёзилишича, 9 июлдан 10 июль кунига ўтар кечаси тумандаги "Янгирабод" МФЙда истиқомат қилувчи фуқароларнинг қўй-эчкиларига шоқол (чиябўри) ҳужум қилган.
Туман ИИБ, туман ветеринария бўлими, туман СЕОМ бўлими ҳамда туман ободонлаштириш бўлими масъул ходимлари мазкур ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишмоқда.
Айни пайтда 15 бош қўй-эчки даволанмоқда. Чиябўрини тутиш учун барча чоралари кўрилмоқда.