ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Европага “Шимолий оқим” бўйича газ етказиб бериш 11 июль куни Москва вақти билан соат 7:00 да вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда РИА Новости Nord Stream AG компанияси маълумотларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, етказиб бериш компаниянинг профилактик ишлари сабаб тўхтатилган. Қувурларнинг механик қисмлари ва автоматизация тизимлари синовдан ўтказилади. Техник ишлари 21 июль куни якунланиши кутилмоқда.
Бу давр давомида Россия гази Ғарбий ва Марказий Европага Украина орқали фақат транзит йўли билан етказиб берилади.