Британия эмбаргога қарамасдан, яна Россиядан дизель харид қилиши мумкин – ОАВ

“Times” газетаси маълумотларига кўра, қиролликнинг нефтни қайта ишлаш саноати қувват тақчиллигини сезмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Россия киритилган тақиққа қарамасдан, Буюк Британияга дизель ёқилғисини сотишдан даромад олиши мумкин. Бу ҳақда “The Times” газетаси ёзмоқда.
Таъкидланишича, Британия нефтни қайта ишлаш саноати қувват тақчиллигини сезмоқда. Нашр Россия ёқилғиси Британияга санкцияларни четлаб ўтиш учун учинчи мамлакатлардан импорт қилишини эҳтимоли борлигини қайд этган.
Газета маълумотларига кўра, сўнгги бир неча ой давомида Ҳиндистон пасайтирилган нархларда Россия хом нефти импортини кескин оширган. Ўз навбатида Ҳиндистоннинг нефтни қайта ишлаш заводлари аллақачон Буюк Британияга дизель ёқилғисини етказиб беришмоқда. Бундай етказиб беришларнинг сўнгги партияси апрель ойида етиб келган.
“Refinitiv” Америка-Британия компанияси маълумотларига кўра, Украинада махсус операция бошлангандан буён Буюк Британия Россиядан 800 млн фунт стерлинглик (қарийб 960 млн доллар) дизель ёқилғисини импорт қилган.