ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Россия билан ростакамига ҳисоблашишни бошлашганини маълум қилди. Бундан, хусусан, Ғарб томонидан Россияга қарши киритилган санкциялар далолат беради.
Медведевнинг таъкидлашича, Донбасс фуқароларини ҳимоя қилиш ва Украинани денацификация ва демилитаризация қилишдан иборат махсус ҳарбий операциянинг олдига қўйилган барча мақсадларига эришилади.
“Бироқ аллақачон ҳал қилинган яна битта вазифа ҳам бор. Россия билан ростакамига ҳисоблашиша бошлашди. Совет Иттифоқ билан бўлгани сингари. Санкциялар тўпламига қараганда, айрим нарсаларда янада жиддийроқ”, - дея ёзди у ўзининг телеграм каналида.
Медведев мамлакат билан ҳисоблашишлари ва уни ҳурмат қилишлари муҳимлигини таъкидлаган.
“Буюк Россия айнан шундай бўлмоғи зарур”, - дея хулоса қилган сиёсатчи.