Коронавирусни ҳозир бошқа ЎРВИдан деярли ажратиб бўлмайди –Роспотребнадзор эксперти

Россиялик эксперт коронавирусни ҳозир бошқа ЎРВИдан деярли ажратиб бўлмай қолганини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Коронавирусни ҳозир белгилари ва касаллик кечишига кўра бошқа ўткир респиратор вирусли инфекциялардан (ЎРВИ) деярли ажратиб бўлмайди. Бу ҳақда Роспотребнадзорнинг Марказий илмий-тадқиқот эпидемиология институти клиник-таҳлилий ишлари бўйича директор ўринбосари Наталья Пшеничная маълум қилди.
“Ковидни ҳозир белгилари ва касаллик кечишига кўра бошқа ЎРВИдан деярли ажратиб бўлмайди. Шунга қарамасдан, у турли аутоиммун касалликлари, тери, ўпка, таянч-ҳаракат аппарати, юрак қон-томир тизимининг турли асоратлари ривожланиши касалликлари зўрайиши ва манифестациясини келтириб чиқариб, айёрлигича қолмоқда”, - деди у РИА Новости билан суҳбатда.
Экспертнинг сўзларига кўра, қайта тикланишга сайр қилиш, нафас олиш машқлари, янги узилган мева ва сабзавотлар ёрдам беради.