ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Жанубий Африка Республикасининг Йоханнесбург шаҳри чеккасидаги барлардан бирида рўй берган отишма вақтида камида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости eNCA телеканалига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Воқеа Соуэто шаҳарчасида шанбадан якшанбага ўтар кечаси содир бўлган. телеканал маълумотларига кўра, яна 10 киши ярадор бўлган, улардан уч нафарининг аҳволи оғир.
Маҳаллий полиция воқеа сабабларини ўрганмоқда.