ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик каратэчи Достонбек Отаболаев АҚШнинг Алабама штати, Бирмингем шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон ўйинларида мамлакат делегациясининг ушбу мусобақадаги илк медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
-75 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Отаболаев гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб, ярим финалда украиналик Станислав Хорунага имкониятни бой бериб қўйди.
Шундан сўнг бронза медали учун кечган жангда америкалик Томас Скоттни мағлубиятга учратиб, учинчи ўрин соҳибига айланди.