Путин мусулмонларни Қурбон ҳайити билан табриклади

Владимир Путин россиялик мусулмонларни Қурбон ҳайити билан табриклади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин россиялик мусулмонларни Қурбон ҳайити билан табриклаб, Россия мусулмон жамоаси мамлакат ҳаётида фаол иштирок этаётганини таъкидлади, деб хабар берди Кремл матбуот хизмати.
“Владимир Путин Россия мусулмонларини Қурбон ҳайити билан табриклади... Россия мусулмон жамоатчилиги мамлакат ҳаётида фаол иштирок этаётгани, кенг кўламли хайрия, маърифий ташаббусларни амалга ошириш, ёш авлодни аждодлар анъана ва урф-одатларига ҳурмат билан тарбиялашга тинимсиз эътибор қаратаётгани қувонарлидир”, — дейилади хабарда.
Президент жамиятда миллатлараро тинчлик ва тотувликни сақлашда мусулмонлар жамияти фаолияти ғоят муҳим эканини таъкидлади.
“Қадимий ислом зиёратгоҳларига зиёрат тугаши муносабати билан Қурбон ҳайити чуқур ахлоқий ва маънавий маънога эга бўлиб, одамларни бирлаштиришга, муҳаббат, меҳр ва раҳм-шафқат каби мустаҳкам қадриятларни сақлашга хизмат қилади”, — дея қўшимча қилди Путин.
Президент мусулмонларга сиҳат-саломатлик, муваффақият, бахт ва фаровонлик тилади.