Россия Украинада ҳали жиддий ҳеч нарса бошлагани йўқ – Путин

Путиннинг сўзларига кўра, Донбассдаги урушни Россия эмас, Коллектив Ғарб бошлаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Россия Украинада ҳали жиддий ҳеч нарса бошлагани йўқ, деди мамлакат президенти Владимир Путин кеча Давлат Думаси раҳбарияти ва фракция раҳбарлари билан учрашувда. Унинг сўзларини РИА Новости келтирди.

“Бугун бизни жанг майдонида мағлуб қилмоқчи эканликларини эшитамиз. Хўш, нима дейман? Синаб кўришсин. Ғарб биз билан охирги украиналик қолгунича жанг қилмоқчи эканини кўп эшитганмиз. Бу Украина учун фожиа. Лекин ҳамма билиши керак, биз, умуман олганда, ҳали жиддий ҳеч нарса бошлаганимиз йўқ”, дея таъкидлади Россия етакчиси.

Путиннинг сўзларига кўра, Донбассдаги урушни Россия эмас, Коллектив Ғарб бошлаган. Айнан Ғарб сиёсати туфайли дунё тартиби бузилган.
Шунингдек, Россия етакчиси хорижда, жумладан Америка Қўшма Штатларида Россияни қўлловчилар кўплигига ишонч билдирди.