ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Ўзбекистоннинг иккита корхонаси: Самарқанддаги "AGROMIR" МЧЖ ва Қўқондаги "Indorama Kokand Textile" АЖга МДҲ-2021 мукофоти топширилди.
Айтилишича, Ўзбекистон корхоналари танловда илк бор иштирок этиб, дарҳол биринчи ўринни эгаллашди.
“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш маркази Sputnik мухбирига маълум қилишича, лауреатлар ва диплом эгаларига мукофот тамғаси тасвиридан маҳсулотларни ёрлиқлаш ва қадоқлаш, реклама мақсадларида ва ҳужжатларда уч йил муддатга фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Ғолиблар 13 июль куни Тошкент шаҳрида тақдирланади. Танловда Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондан 18 та корхона иштирок этди.
Маълумот учун, мазкур танлов 2005 йилдан бери ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинмоқда. Унинг мақсади юқори сифатли маҳсулот ва хизматлар экспортини рағбатлантириш, МДҲга аъзо давлатлар ташкилотларида инновацион технологиялар ва самарали бошқарув усулларини жорий этишдан иборат. Ўзбекистон танловда 2018 йилдан буён иштирок этиб келмоқда.