Евроосиё иқтисодий комиссияси коллегияси раиси Михаил Мясникович Ўзбекистонга ташрифи арафасида “Народное слово” газетасига интервью берди. Унда мутахассис Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорликдан ютуқлари тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.
Прагматик интеграция
Ҳамкорликнинг афзалликлари ҳақида гапирганда, шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки ЕОИИ постсовет давлатлари орасида трансчегаравий тўсиқларни бартараф этиш учун яратилган, уюшма бўлиб у фақат фақат прагматик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик мулоҳазаларини ўз ичига олади. Айтиш жоизки, собиқ Иттифоқ давлатлари иқтисодиёти ўз вақтида ягона халқ-хўжалиги мажмуаси сифатида ташкил этилган эди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ЕОИИ мамлакатларини бозорга чиқиш йўлидаги техник тўсиқларни олиб ташлаш тарафдори.
Шу боис ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишни давом эттириш - алоҳида аҳамият касб этади. Қолаверса, Ўзбекистон билан ҳамкорлик кўлами ва номенклатураси бўйича Евроосиё иқтисодий иттифоқи учун стратегик хусусиятга эга. Бизнинг интеграциямиз қанчалик чуқур ва самарали бўлса, умумий иқтисодий ютуқлар қанчалик муҳим бўлади ва ЕОИИ халқаро ҳамкорлар учун шунчалик жозибадор ташкилотга айланади.
Шу нуқтаи назардан Евроосиё иқтисодий комиссияси ва Ўзбекистоннинг ўзаро ҳамкорлиги бу - яхши қўшничилик муносабатларидан манфаатдор бўлган ишбилармонлар ва оддий фуқаролар учун янги имкониятлар яратади.
ЕОИИ ҳудуди – ягона меҳнат бозори
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2020 йил май ойида эълон қилинган маълумотларга кўра, мамлакат фуқароларининг 74 фоизи ЕОИИ билан ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш ғоясига ижобий муносабатда. Бу, албатта, тасодифий эмас. Хусусан, Ўзбекистоннинг кўплаб фуқаролари Россияда меҳнат қилмоқда. Меҳнат миграцияси омили ЕОИИ учун муҳим таркибий қисмлардан бири ҳисобланади, чунки ЕОИИга аъзо мамлакатлар ишчилари Иттифоқ ҳудудида ишга жойлашишда бир хил ҳуқуқларга эга.
Ўзбекистон раҳбарининг жорий йил май ойида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишидаги ташаббусларидан бири ҳам шу мавзу билан боғлиқ. Шавкат Мирзиёев ЕОИИ мамлакатларида ишчи кучини жалб қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш, бунинг учун ЕОИИ иштирокчи-давлатлари ва кузатувчи-давлатлари иқтисодиётининг тез ўзгарувчан эҳтиёжларига мувофиқ меҳнат ресурсларини самарали таъминлаш ва улардан фойдаланиш имконини берувчи зарур ҳужжатларни қабул қилишни таклиф қилди.
Евроосиё иқтисодий комиссияси ушбу муаммоларни ҳал қилиш устида ишламоқда. Ўзбекистоннинг бир қатор тегишли идоралари вакиллари билан учрашувлар ўтказилмоқда, мутахассисларимиз “Чегарасиз иш” ягона қидирув тизимини тақдим этишди. Евроиттифоқ мамлакатларида иш қидириш ва кадрларни танлаш тизими 500 000 дан ортиқ бўш иш ўринлари ва икки миллиондан ортиқ резюмени ўз ичига олганлигини тушунтириб бераман. Бу ЭИК лойиҳаларидан биридир.
Асосий савдо шериклар орасида тўсиқларни бартараф этиш
2021 йил якунига кўра, ЕОИИ давлатларининг Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси $ 11,6 млрд. ни ташкил этди. 2020 йилга ($ 9,4 млрд.) нисбатан ўсиш 22,9 фоизни ташкил этди. Ваҳоланки 2020 йилда ўсиш (2019 йилга нисбатан) атиги 4,1 фоиз эди.
Жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ЕОИИ билан ташқи савдо айланмаси 5,6 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26 фоизга кўпдир.
Бундай натижаларни ЕОИИ ва Ўзбекистон ўртасидаги, жумладан, янги форматдаги ўзаро ҳамкорликнинг мустаҳкамланишининг биринчи самаралари билан изоҳлаш мумкин. Зеро, Ўзбекистон бизнеси Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларидаги ҳамкасблари билан тўғридан-тўғри мулоқот ва ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлди. Буни 2021 йил якунига кўра ЕОИИ мамлакатлари Ўзбекистоннинг барча савдо ҳамкорлари умумий рейтингида биринчи ўринда тургани ҳам тасдиқлайди. ЕОИИ давлатлари Ўзбекистон экспорти ва импорти бўйича ҳам етакчилик қилмоқда.
Янги транспорт коридорларига интеграция
Ҳозирги вақтда ЕИК Коллегияси Евроосиё транспорт коридорлари рўйхатини тасдиқлади. Унинг таркибига Евроосиё бирмодал темир йўл йўналишларини ва Евроосиё мультимодал йўналишларини, шунингдек, Евроосиё автомобиль йўллари ва йўналишларини ўз ичига олади. Ҳозир биз Евроосиё транспорт йўлакларини ривожлантиришнинг комплекс режасини тайёрлаяпмиз, унда биз уларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаймиз. Режа жорий йилда қабул қилинади. Ушбу чора-тадбирлар миллий иқтисодиётларга транзит учун глобал рақобатдан фойдаланиш учун кўпроқ имкониятлар яратади.
Рақамли интеграция
Рақамли кун тартибига келсак, 2021-2023 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирларимизнинг “йўл харитаси”да ЕОИИнинг рақамлаштириш соҳасидаги ижобий тажрибасини тарқатиш, шу жумладан рақамли лойиҳани рақамли технологиялар соҳасида қўллаш масаласини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Хусусан меҳнат миграцияси соҳасида интеграцияси учун "Чегарасиз иш" лойиҳаси.
Катта Евроосиё доирасида ҳамкорлик
Сўнгги йиллардарда долзарблиги ошиб бораётган глобал лойиҳалар орасида нафақат ЕОИИ давлатлари, балки МДҲ, ШҲТ, АСEАН давлатлари, Евроосиёнинг Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар каби йирик иқтисодиётларини қамраб олган Катта Евроосиё ҳамкорлигини ташкил этишни алоҳида таъкидлаш лозим.
Катта Евроосиё ҳамкорлиги сиёсий ва иқтисодий архитектурани ўзгартиришга, бутун қитъада барқарорлик ва фаровонлик кафолатига айланишга мўлжалланган, албатта, барча халқларнинг ривожланиш моделлари, маданияти ва анъаналари хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда.
Катта Евроосиё ҳамкорлиги транспорт, телекоммуникация ва электр энергетикаси инфратузилмаси, савдо ва транспорт хизматларини рақамли ўзгартириш соҳасидаги йирик трансчегаравий лойиҳалар, шунингдек, соҳавий ҳамкорлик кун тартибини амалга ошириш орқали амалга оширилиши керак.
Албатта, бундай лойиҳа биз Ўзбекистон билан ишлаб чиқаётган ва муҳокама қилаётган ташаббуслар учун ажойиб имкониятлар яратади.
ЕОИИ билан ривожланиш имконияти
2022 йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари ялпи ички маҳсулоти 3,5 фоизга ошди. Ўзаро ҳамкорлик алоқалари такомиллашиб, экспорт ҳажми ошмоқда, сармоя кўпроқ жалб этилмоқда, меҳнат мигрантларидан келаётган маблағлар оқими кўпаймоқда.
Келажакда Ўзбекистонни Транс-Евроосиё транспорт йўлакларини ривожлантириш жараёнига боғлаш истиқболи ҳам мавжуд.
Марказий Осиё сув-энергетика комплекси соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш ҳақида гапириш мумкин.
Албатта, Ўзбекистонга ташрифимни ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболларини юқори даражада муҳокама қилиш учун яна бир имконият деб биламан.
Ишончим комилки, Ўзбекистон ва ЕОИИга аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янада юқори форматига ўтиш аввал эришилган ишларнинг мантиқий давоми бўлиб, давлат ва оддий халқ учун қўшимча иқтисодий фойда олишга хизмат қилади.