“Шундан келиб чиққан ҳолда байрам ва қўшимча ишланмайдиган кунларда мамлакатимиздаги тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида штаб ташкил этилди”, дейилади хабарда.
Байрам ва қўшимча дам олиш кунларида қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларида 40 минг нафар тиббиёт тизими ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:
· 1010 та оилавий поликлиника,
· 923 та оилавий шифокор пункти,
· туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар,
· ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,
· тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.
Шунингдек, республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 182 та аҳоли пунктида жойлашган шошилинч тиббий ёрдам бўлимларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яртилган.
Мамлакат бўйлаб 2724 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда. Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасалари ҳам узлуксиз иш олиб боради.
“Республика Call-маркази (1003) орқали тиббиётга тегишли саволларингизга малакали мутахассислардан туну кун жавоб олишингиз мумкин”, дейилади хабарда.
Коронавирусга ихтисослашган тиббиёт муассасалари, хусусан, юқумли касалликлар шифохоналари ҳамда ПЗР-тест топширишга мўлжалланган пунктлар фаолият кўрсатади. Санитария-эпидемиология хизматининг марказий аппарати ва ҳудудлардаги 14 та бошқарма ҳамда 203 та аҳоли пунктида жойлашган бўлимларида ҳам 24 соат давомида 200 нафардан зиёд навбатчи шифокор, қарийб 200 нафарга яқин врач-лаборант ва ёрдамчи ходимлар ўз фаолиятини давом эттиради.