Бу қизиқ

Қандай сабзавот соч тўкилишини олдини олади

Буюк британиялик парҳезшунос Райан Раман соч тўкилишини секинлаштирадиган озиқ-маҳсулотларни тавсия қилди.
Sputnik
Парҳезшунос Райан Раман соч тўкилишини секинлаштирадиган озиқ-маҳсулотларни тавсия қилди. Express хабарига асосан.
Унинг сўзларига кўра, авакадо айниқса фойдалидир. Мутахассис таъкидлашича, унинг таркибида ҳимоя қиладиган Е витамини мавжуд бўлиб, бир дона мева кунлик миқдорнинг 20 фоизини ўз ичига олади.
Соч тўкилишининг олдини олиш учун рационга бататни қўшишни маслаҳат берди. Бу сабзавот бета-каротиннинг муҳим манбаи бўлиб, соч ўсишини тезлаштириш имкониятига эга.
"Керакли озуқавий моддалар билан мувозанатли овқатланиш сочларнинг ўсишига ёрдам беради, айниқса сочлар ёмон овқатланиш туфайли тўкилиш ҳолатида", - деб хулоса қилди шифокор.