Озарбайжон Қорақалпоғистонда кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлади

Қорақалпоғистонда тинчлик таъминлаш бўйича Ўзбекистон раҳбарияти томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни Озарбайжон тўлиқ қўллаб-қувватлайди, деди Жейхун Байрамов.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Қорақалпоғистонда тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича Ўзбекистон раҳбарияти томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни Озарбайжон тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақида мамлакат ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамов 6 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов билан бўлган суҳбатда маълум қилди.

“Жейхун Байрамов Қорақалпоғистонда тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича Ўзбекистон раҳбарияти томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни Озарбайжон тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди. Давлатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қарши ҳар қандай ҳаракатларга йўл қўймаслик муҳимлиги қайд этилди”, дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.

Бундан таўшқари, суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларни жадаллаштиришга томонларнинг тайёрлиги тасдиқланган.
Вазирлар келгуси тадбирлар жадвали, шу жумладан Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия" шаклидаги уч томонлама учрашув ташкил этиш юзасидан келишиб олган.