Нукусда технопарк ташкил этилади-президент қарори

Янги технопарк “Нукус” эркин иқтисодий зонасидаги 30 гектар бўш ер майдонида жойлашади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 июл – Sputnik. Қорақалпоғистонда “Нукус технопарки” махсус саноат зонаси ташкил этилади. Бу ҳақда президентнинг ПҚ–306-сонли қарори қабул қилинди.
Технопарк “Нукус” эркин иқтисодий зонасидаги 30 гектар бўш ер майдонида 30 йил муддатга ташкил этилади.
Халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш Технопарк фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.
2023–2024 йилларга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Технопаркнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан капитал қўйилмалар лимитлари ажратилади.
Технопарк ҳудудида маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан узоқ муддатли ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини йўлга қўйиш орқали инвестиция фаолиятини рағбатлантириш ва ривожлантириш чоралари кўрилади.