ТОШКЕНТ, 7 июл – Sputnik. Баҳодир Ялангтўшнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тарихий бадиий фильмни суратга олинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Кинематография агентлиги хабар берди.
Самарқанднинг Регистон майдонида Баҳодир Ялангтўш ҳақидаги фильм тақдимоти бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, фильм режиссёри “Илҳақ” фильми орқали танилган Жаҳонгир Аҳмедов, Ҳасан Тошхўжаев эса сценарий муаллифи ҳисобланади.
“Афсуски, Баҳодир Ялантўш ҳақида кам маълумотга эгамиз ва Ўзбекистон Президентининг шахсий топшириғига биноан яратилаётган фильм, меъморий меросимиз қандай яратилганини одамларга, айниқса, ёшларга сўзлаб беришга қаратилган”, дейди Жаҳонгир Аҳмедов.
Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқовнинг сўзларига кўра, Самарқанд қўшма фильмларни суратга олиш жойига айланди. Тез орада бу ерда, ўзбек-тожик киноижодкорлари ҳамкорлигида “Навоий ва Жомий” фильмини суратга олиш ишлари бошланади.
Шунингдек, яқин кунларда, Самарқандда, экшн жанрида “Бу дунёда менга жой йўқ”деб номланган турк сериали ҳам суратга олинади.
Маълумот учун, Сиёсий ва ҳарбий арбоб Баҳодир Ялангтўш 1576 йилда Нурота ҳокими оиласида туғилган. XV асрда Мирзо Улуғбек томонидан қурдирилган мадраса ёнида орадан икки аср ўтиб, Баҳодир Ялантўш буйруғига асосан Шердор ва Тиллакори мадрасалари қад ростлаган.