Абдулазиз Камилов БМТ бош котиби Гутерриш билан учрашди

Кеча Абдулазиз Камилов АҚШда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Амалий ташриф билан Америка Қўшма Штатларида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси президентининг Махсус вакили Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 6 июль куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мулоқотда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари, минтақавий хавфсизлик ҳамфа барқарор ривожланиш масалалари муҳокама қилинган.
Бош котиб Ўзбекистоннинг 26 июль куни Тошкент шаҳрида “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги халқаро конференцияни ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган. Мазкур форумда БМТдан юқори даражадаги вакиллар иштирок этади.
“Антониу Гутерриш Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва устувор йўналишлари ҳақидаги маълумотларни катта қизиқиш билан тинглади. Томонлар ўзаро ҳамкорлик кун тартибидаги бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди”, дейилади хабарда.