ТОШКЕНТ, 6 июл - Sputnik. Третяков галереяси ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ўртасида янги ҳамкорлик шартномаси имзоланди, деб хабар берди РИА Новости агентлигига Третяков галереяси директори Зелфира Трегулова.
“Биз Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан фундаментал базавий шартнома имзоладик. Яқинда яна бир шартнома имзоладик – Нукус шаҳридагиги Савицкий номидаги давлат санъат музейи коллекцияси бўйича ҳамкорлик тўғрисида. У ерда 1910-1930 йилларда яшаб ўтган рус рассомлари асарларининг дунёдаги иккинчи энг катта тўплами сақланади", - дея аниқлик киритди агентлик суҳбатдоши.
Трегулованинг сўзларига кўра, Нукус шаҳридаги муассасада 7000 та расм ва 20000 варақ графикалар сақланади.
Бу "иккинчи тўлқин рус авангардининг улкан ва жуда кам ўрганилган қатлами", дейди Трегулова.